Бошмоқ — 1) тормозда — вагонларни тўхтатиш учун темир йўл изига қўйиладиган понасимон мослама; 2) қозиқоёқ бошмоғи — қозиқоёқнинг пастки ўткир учига кийдириладиган пўлат учлик; 3) технологик Б.— машиналар ўрнатиладиган ва созланадиган таянч; 4) қутбий Б.— электр машиналари магнит қутбларининг бир қисми; магнит оқими зичлигининг бир меъёрда тарқалишини таъминлайди; 5) таянч устуннинг босим асосга бир текис тушишини таъминлайдиган пастки қисми.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил