Boshqarma
Бошқарма — давлат бошқаруви тизимида бирор йирик тармоқ ёки хўжалик соҳасида марказий ёки ўрта бўғиндаги бошқарув идораси (мас, Марказий банкнинг вилоят бошқармаси, Божхона қўмитасининг шаҳар бошқармаси). Б. вертикал (вазирлик, қўмита, корпорация даражасида сектор — бўлим — бошқарма — бош бошқарма) ва горизонтал (айрим вазифаларни бажарувчи бўлимлар) тизимда раҳбарликни амалга ошириши мумкин. Б. умуман бошқарув вазифаларини, мақсадларини амалга ошириш ва бошқариш жараёнининг узлуксиз ҳамда самарали ишлашини ҳудудий ёки тармоқ тамойиллари асосида ташкил этади. Ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги бошқарув амалиётида Б. ўрнига департамент атамаси кириб келмоқда.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |