Boshqird
Бошқирд – 1) бошқирдлар миллатига мансуб киши; 2) ўзбекларнинг қипчоқ, жалойир қабилалари таркибига кирган бир уруғнинг номи. Фарғона водийси ва Сурхондарё вилоятида „Бошқирд қишлоқ“ деб аталадиган қишлоқлар ҳам учрайди. Ҳасан Ато Абушийнинг „Туркий қавмлар тарихи“ асари (1909)да келтирилишича, Бошқўрд атамаси „Бош уйғур“ ёхуд „Бошқутир“ сўзидан олинган. Камолиддин Биноий „Шайбонийнома“ асарида ХВ аср охири – ХВИ аср бошларида Сирдарёнинг ўрта ҳавзасида яшаган туркий қабилалар орасида бачкирдларни ҳам санаб ўтган. 92 ўзбек уруғи тўғрисида маълумот берувчи „Асомийи наводу ду фирқайи ўзбек“да бачқирлар номи ҳам келтирилган. Фарғона вилоятида Бочқир номли қишлоқ бўлиб, К. Шониёзовнинг фикрича, ХВИИИ асрда шу қишлоқда Б.лар яшаганлар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |