Bosim
Босим — бу табиат ва инсон ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган жисмоний миқдор ҳисобланади.

Босим — бирор жисмнинг бошқа жисм сиртига тик йўналишда таъсир қиладиган кучлар интенсивлигини ифодаловчи физик катталик. Па(паскал) ёки Н/см2 да ўлчанади.
Кучлар сирт бўйлаб текис тақсимланган бўлса, у ҳолда босим:
П=Ф/С
бунда Ф — жисм сиртига таъсир қиладиган куч, С — жисм юзаси.
Босимнинг бир неча тури мавжуд: •Гидромеханик босим— суюқликнинг бирор нуқтасидаги босим. У гидростатик (тинч ҳолатдаги суюкликка оид) ва гидродинамик (ҳаракатдаги суюқликка оид) хилларга бўлинади. Гидромеханик босимнинг атмосфера босимидан катта босим — ортиқча босим, атмосфера босимидан кичик босим — вакуумметрик босим деб аталади.
Бундан ташқари, ҳаво босими, буғ босими, парсиал босим (газга оид), ёнилғи ички ёнув двигатели силиндрида ёнганда ҳосил бўладиган газ босими ва бошқа хил босимлар бўлади. Бирор идиш, қозон ҳамда бошқалар ичидаги ва атрофдаги муҳит босимлари бирга мутлоқ босим дейилади.
Метеорологияда босим бирлиги бар ёки мм сим. уст. билан ифодаланади. МКС тизимида (қаранг Бирликлар тизими) босим бирлиги сифатида Н/м2 (нютон квадрат метр), СГС тизимида — дина/см2 (дина квадрат сантиметр), МКГСС тизимида — кгк/м2 (килограмм куч квадрат метр) қабул қилинган. Босим барометр, датчик ва манометр билан ўлчанади.[1]
Катта қийматлардаги босимни ифодалаш учун СИ системасига тегишли бўлмаган Бар бирлиги ҳам кенг ишлатилади.
1 бар = 105 Па = 1.02 кгк/см2=10200 мм Ҳ2О уст.
Техникада энг кенг тарқалган босим ўлчов бирлиги бу меъёрий атмосфера босими ҳисобланади. У эркин тушиш тезлиги 9,806 м/с ва симоб зичлиги 13.595 бўлганда, баландлиги 760 мм бўлган симоб устунини мувозанатлаган ҳаво босими, яъни меъёрий атмосфера босими орқали ифодаланади. Бундай симоб устуни ҳар бир квадрат сантиметрга ўз оғирлигига тенг бўлган босим билан таъсир кўрсатади.
1Ратм = 760 мм Ҳг уст. = 1,033 кгк/см2 = 101325 Па = 1.01 бар.
Агар босимни тўғридан тўғри милиметр симоб устуни тарзида ифодаласак, қуйигача бўлади:
1 мм Ҳг уст = 133,3 Па = 13.59 мм Ҳ2О уст.
Босим симоб устуни баландлиги бирлигида ифодаланса, атмосфера босимини симоб устуни ёрдамида ўлчашни кашф этган олим Эвангелиста Торриcелли шарафига бирлигини Торр деб юритилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Физикага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |