Bosma
Босма— ҳ) каштадўзликяа чок тури. Мато устига ипни тўғри ёки қия тўшаб, устидан 3 мм ли қия чоклар билан тикиб чиқилади. Бунда ип аввал ўнгдан чапга тўшалиб, устидан чапдан ўнгта томон чок бостириб матога мустаҳкамланиб чиқилади; шу тариқа мато юзаси сидирға қопланади. Босма чокининг ташқи кўринишдан бир-биридан фарқ қиладиган бир неча хиллари (кандахаёл, чиндахаёл ва бошқалар) бор. Йирик кашталар (палак, сўзана, чойшаб, кирпеч ва бошқалар) ва нақш гулларини яхлит кашта билан тўлдириш мақсадида юзага келган. Тошкент, Бухоро, Шаҳрисабз, Самарқанд ва бошқаларда "дол" деб аталади; 2) кулолликда буюмларни безашда (ёғоч ёки резинка, қадимда қовоқ, турп, сабзи ва бошқалардан юддуз, дойра, нуқта шаклида ўйиб тайёрланган), матога гул босишда (ёғоч) қўлланадиган гул қолиплар ёрдамида туширилади; 3) заргарликда қолипаки усулида ясалган ёки безалган буюмлар; 4) арақи кўринишидаги ингичка ва юпқа тахтачалар; меъморий безакда тахталар чокини беркитиш учун қўлланади. Юзаси ўйма ва бўяма нақшлар билан безатилиши мумкин; часпакнинг бир тури.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |