Bosvoldi
Босволди — ўртапишар қовун нави, ўртача катталикда, узунлиги 20—23 см, оғирлиги 4—7 кг. Пўстлоғи ўртача қалинликда, сирти сал тилим-тилим, тўрсиз, ранги оқиш-сариқ. Устидаги гулларининг четлари нотекис чизиқли, кенг оч яшил тасмасимон. Эти 4,5—5 см, оч яшил, ғовак, сершира. Таркибида 7— 8,6% қанд, 3,5—4,5% сахароза, 8,5— 10% қуруқ модда бор. Уруғ хонаси ўртача катталикда, уруғи йирик, тухумсимон, оч сарғиш. Экилганда униб чиққандан кейин 49—50 кунда пишади.
Ҳосилдорлиги 170—250 с/га. Фарғона водийси, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида Б.нинг 2417 нави (К. И. Пангало, М. К. Голдгаузен) экилади (Яна қ. Қовун).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |