Botir Asadov
Ботир Зокирович Асадов — ўзбек иқтисодчиси ва дипломати. 2018-йилдан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси[1].
| Ботир Зокирович Асадов | |
|---|---|
Асадов Ботир Зокирович | |
|
| |
|
Мансаб даври 2018-йил 11-октабрдан | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Баҳром Ашрафхонов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1978-йил 18-июн Тошкент |
Биографияси
Маълумоти
1995-1999 — Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси.
2006-2008 — Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби магистранти.
Инглиз ва рус тилларини билади.
Меҳнат фаолияти
2000-2002 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги стратегик ва маркетинг тадқиқотлари бош бошқармаси қошидаги Маркетинг тадқиқотлари бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси.
2002-2005 — Жаҳон бозорларини маркетинг тадқиқотлари ва стратегик прогнозлар бош бошқармаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси ўринбосари.
2005-2007 — Ташқи савдо компаниялари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Маркетинг ва жаҳон бозорлари прогнозлари, барқарор ҳамкорликни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи.
2007-2012 — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши девонининг етакчи маслаҳатчиси.
2012-2013 — Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ, КХШТ ва ШҲТ ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича бошқармаси бошлиғи.
2013-2015 — Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ Котибиятидаги доимий вакили.
2015-2017 — Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси.
2017-2018 — Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари.
2017-2018 — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси.
2018-2018 — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.
2018-йил 11-октябрдан — Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси.

