Botir Rasulov
Ботир Расулов (1948.30.4, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри) – дирижёр, созанда (ғижжак). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1987). Тошкент консерваториясини ғижжак ижрочилиги (1971) ҳамда операсимфоник дирижёрлиги (1979) ихтисосликлари буйича тугатган. Ўзбек давлат филармониясида созанда (1971—74), Маданият институтида ўқитувчи (1974— 79), Тошкент оперетта театрида дирижёр, бош дирижёр ва бадиий раҳбар (1979-йилдан), айни пайтда Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқитувчи (1979-йилдан), доцент (2001-йилдан), Ўзтелерадиокомпаниянинг Дони Зокиров номидаги халқ чолғулари оркестрининг бош дирижёри ва бадиий раҳбари (2000—2002). Дирижёр репертуаридан Л.Бетховен, Г.Берлиоз, П.Чайковский, И.Брамс, М.Тожиев, М.Маҳмудов ва бошқа композиторлар асарлари ўрин олган. Р. ўзбек композиторлари (С.Юдаков, Ғ.Қодиров, Ф.Назаров ва бошқалар) ҳамда жаҳон мумтоз (И.Брамс, П.Сарасате, Н.Паганини) асарларини ғижжакда ижро этиб граммпластинкага ёздирган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |