Ботирхон (Ботурхон) Валихўжаев (1932-йил 1-апрел, Самарқанд – 2005-йил 25-август, Самарқанд) – адабиёцҳунос. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982), профессор (1971). Самарқанд давлат университетининг филология факултетини битирган (1953), шу университетда ўқитувчи (1956–63), факултет деканининг ўринбосари (1964–69), декан (1971–73, 1986–88), тожик тили ва адабиёти кафедраси (1974–85), ўзбек адабиёти тарихи кафедраси (1985 -йилдан) мудири, проректор (1990 -йилдан). Валихўжаев илмий ишлари адабиёт тарихи, адабиёцҳунослик, адабий алоқалар, тасаввуф ва унинг намояндалари, Самарқанд адабий ва илмий муҳити тарихи, Ибн Сино, Низомий, Жомий, Навоий каби олим ва мумтоз шоирларнинг ижодига бағишланган. „Ўзбекистон адабий-танқидий қарашлари тарихидан“ (1960), „Ўзбек эпик поэзияси тарихидан“ (1974), „Навоий ижоди – илҳом манбаи“ (1991), „Хожа Аҳрор Вали“ (1993), „Хожа Аҳрор тарихи“ (1994) каби илмий асарлар ва бир неча ўқув қўлланмалар муаллифи. Валихўжаэв асарлари Россия, Афғонистон, Туркия ва Эронда нашр этилган[1].

Ботир Валихўжаев
Таваллуди 1-апрел 1932-йил
Вафоти 25-август 2005-йил(2005-08-25)
(73 ёшда)
Самарқанд
Мукофотлари Oʻzbekiston fan arbobiMehnat shuhrati ordeni

Манбалар

  1. ↑ * ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил