Википедияда исми Ботир ва фамилияси Хўжаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ботир Асадиллаевич Хўжаев (ўзбекча: Ботир Асадуллаевич Хўжаев, русча: Батир Асадиллаевич Ходжаев; 1956-йил 11-июлда Тошкентда туғилган) – ўзбек давлат арбоби. 2006—2009 ва 2017—2020-йилларда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири, 2016—2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазири, 2005—2006-йилларда Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат маслаҳатчиси, 2002—2004-йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси бўлган.

Ботир Асадиллаевич Хўжаев
Ботир Асадиллаевич Хўжаев
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири
Мансаб даври
28-ноябр 2017-йилдан – 23-феврал 2020-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Галина Саидова
Вориси Жамшид Қўчқоров
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири
Мансаб даври
15-декабр 2016-йилдан – 28-ноябр 2017-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Рустам Азимов
Вориси Жамшид Қўчқоров
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси
Мансаб даври
2009-йилдан – 2011-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Азамат Тўхтаев
Вориси Ботир Зокиров (сиёсатчи)
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири
Мансаб даври
11-апрел 2006-йилдан – 9-июл 2009-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Вячеслав Голишев
Вориси Суннатилла Бекенов
Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат маслаҳатчиси
Мансаб даври
2005-йилдан – 2006-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Азиз Ворисов
Вориси Вячеслав Голишев
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси
Мансаб даври
2000-йилдан – 2002-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Ўткир Султонов
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Ўткир Комилов
Вориси Дилшод Сайфиддинов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1956-йил 11-июл (1956-07-11) (70 ёш)
Тошкент, ЎзССР, ССРИ
Мукофотлари

Биографияси

1979-йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тугатган[1][2][3].

1979—1979 – „Главташкенцтрой“ 11-трестининг 75-қурилиш бошқармаси мастери;

1979—1981 – Ҳарбий хизмат;

1981—1992 – „Главташкенцтрой“ 1-трестининг 17-қурилиш бошқармаси мастери, муҳандиси, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси капитал қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи;

1992—1994 – Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари;

1994—1996 – Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари;

1996—1997 – Ўзбекистон Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари;

1997—1998 – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг макроиқтисодий ривожлантириш департаменти бўлим мудири;

1998—2000 – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари;

2000—2002 – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси;

2002—2004 – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг макроиқтисодий ривожлантириш департаменти мудири;

2004—2005 – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар департаменти мудири;

2005—2006 – Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат маслаҳатчиси;

2006—2009 – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири;

2009—2011 – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси;

2011—2016 – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари;

2016—2017 – Ўзбекистон Республикаси молия вазири.

2017—2020 – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири[4].

2020—2020 – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси[5]. 6-апрелда нафақага кетган[6].

2020-йилдан – „РосГео“ қўшма корхонаси директори.

Оиласи

Отаси – Асадилла Хўжаев, ЎзССР давлат арбоби. Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси раиси бўлган.

Акаси – Хўжаев Баҳодир Асадиллаевич, 1992-йилдан 2015-йилгача Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг проректори бўлган.

Онаси – Хўжаева Кимёхон Азизхоновна, уй бекаси. 2004-йилда вафот этди.

Опаси – Хўжаева Қундуз Асадуллаевна, Андижон тиббиёт институтини тамомлаган, Тошкент тиббиёт институтида ЛОР кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор лавозимида ишлаган. 2010-йилда вафот этган.

Опаси – Хўжаева Дилбар Асадуллаевна, 1949-йил Қўқон шаҳрида туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган, „Саноат иқтисодиёти“ кафедрасида ишлаган, иқтисод фанлари номзоди, доцент. 2013-йилда вафот этган.

Опаси – Хўжаэва Мапират Асадиллаевна, 1951-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида физика-математика фанлари номзоди, доцент лавозимида ишлаган. 2016-йилда вафот этган.

Мукофотлари

2016-йилда Фидокорона хизматлари учун ордени билан тақдирланган[7].

Манбалар