Botir Yusupov
Ботир Пўлатович Юсупов (1961-йил 17-сентябрда туғилган) — ўзбек дипломати. Ўзбекистоннинг Украинадаги муваққат ишлар вакили.
| Ботир Пўлатович Юсупов | |
|---|---|
| Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси | |
|
Мансаб даври 2009-йилдан – 2012-йилгача | |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Илҳом Ҳайдаров |
| Вориси | Алишер Абдуалиев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1957-йил 10-апрел Тошкент |
Биография
1961-йил 17-сентябрда туғилган. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Бутунроссия ташқи савдо академиясини тугатган. Инглиз ва рус тилларини билади.
1990-1995 — Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлигининг „Интералоқа“ ташқи савдо уюшмасида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
1995-2000 — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги „Давлат белгиси“ давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг ташқи иқтисодий алоқалар ва маркетинг бўйича ўринбосари.
2000-2007 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг „Ўзмарказимпекс“ давлат аксиядорлик ташқи савдо компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари.
2007-2009 — Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси.
2009-2012 — Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси[1].