Botir Zohidov
Ботир Эркинович Зоҳидов (Ботир Эркинович Зоҳидов) – ўзбекистонлик иқтисодчи ва давлат арбоби, 2024-йил 23-сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири[1][2][3].
| Ботир Зоҳидов | |
|---|---|
| Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири | |
|
Мансаб даври 2024-йил 23-сентябрдан – ҳозиргача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Беҳзод Мусаев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1982-йил 24-июл Тошкент, ЎзССР |
Биографияси
1982-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Физик-ўқитувчи, Ўзбекистон Президентининг собиқ маслаҳатчиси Эркин Зоҳидовнинг фарзанди[4][5].
2003-йилда Тошкент молия институтини, 2008-йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.
2004-йилдан 2022-йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида бўлим бош мутахассислигидан Марказий банк раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган лавозимларда ишлади.
2022-йил 19-сентябрдан 2024-йил 23-сентябргача Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳокими бўлган.