Botken (viloyat)
|
| |||||
| Маркази | Боткен | ||||
| Майдони | 16 995 км² | ||||
| Аҳолиси - Барчаси |
441 100 (2011) | ||||
| Давлат тили | Қирғиз тили, рус тили | ||||
| Губернатор | Жениш Разаков | ||||
| ИСО 3166-2 | КГ-Б | ||||
| Соат минтақаи | УТC +6 | ||||
| Автомобил коди | А | ||||
Боткен вилояти. Қирғизистоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб 1999-йилнинг 12 октабрида Ўш вилояти таркибидан Боткен, Қадамжой, Лайлак туманлари ва Қизилқия, Сулукта шаҳарлари ажралиб алоҳида вилоят бўлиб ташкил топган. 2000-йилда туман маркази Боткен ва 2001-йили Исфана қишлоқлари шаҳар мақомини олган. Вилоят ҳудудида 3 туман, 4 шаҳар, 5 шаҳарча ва 189 қишлоқ, 30 овул ҳукумати мавжуд. Вилоят маркази Боткен шаҳри.
Вилоят жануби-ғарбий ва шимоли-ғарбида Тожикистон, шимолида Ўзбекистон, шарқида Ўш вилояти билан туташган. Вилоят ҳудудида бошқа давлатларга тегишли бир қанча анклавлар мавжуд. Майдони 17,0 минг км2 ёки республика ҳудудининг 8,5% ни ташкил қилади. Аҳолиси 401,3 минг киши.[1]
Тариҳи
Боткен вилояти 1999-йил 13-октабрда Қирғизистоннинг Боткен, Қадамзҳай, Лейлек туманлари ва Ўш вилояти Қизил-Қия шаҳри маъмурий чегаралари доирасида ташкил этилган.
Янги ташкил этилган Боткен вилоятининг маъмурий маркази Боткен қишлоғи[4] бўлиб, 2000-йил 18-февралда 11,4 минг аҳолига эга Боткен қишлоғининг маъмурий-ҳудудий чегараси доирасидаги Боткен шаҳрига айлантирилди. 2001-йил феврал ойида Боткен шаҳар кенгаши тузилиб, унга Булоқ-Боши, Қизил-Жол ва Бозорбоши қишлоқлари ўтказилди. Натижада Боткен шаҳар кенгашининг умумий аҳолиси 16,6 минг кишини ташкил этди. 2008-йил 1-декабрда Боткен тумандан вилоятга бўйсунишга ўтказилди.
2000-йил 18-февралда Сулукта шаҳри Лейлек вилояти таркибидан чиқарилиб, унга вилоятга бўйсунувчи шаҳар мақоми берилди.
Географияси
Ҳудудий бўлиниши

Боткен вилояти 3 туманга бўлинади.
Иқтисодиёти
Манбалар
- ↑ „Баткенская область“. 2015-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-ноябр.