Botqoq moshagi
Qiyofa
| Ботқалдоқлар | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Ботқоқ мошаги (Лимиcола фалcинеллус) — балиқчилар туркумининг чулдоқлар оиласига мансуб қуш. Бўйи 9,5—11 см, оғирлиги 50 г ча, бошининг устида тўқ қўнғир ва иккита оқ йўли бор. Танасининг орқасидаги патлари қорамтир, четлари тўқ малла, кўкрак ва қорин томони оқ. Ботқоқ мошаги тундра ва ўрмонтундрада яшайди. Норвегия, Швесия, Финландия ва Осиёнинг шим. қисмида уя солиб, бола очади. Қишлаш учун Ўрта денгиз, Жанубий Осиё ва Австралияга учиб кетади. Ўзбекистонда Ботқоқ мошаги ни баҳор ва кузда кўл, дарё қирғоқларида, сувга яқин ва ботқоқ ерларда учратиш мумкин. Ботқоқ мошаги майда моллюскалар, сувда ва сув яқинида яшайдиган ҳашаротлар ва уларнинг куртлари билан озиқланади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ботқоқ мошаги“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |