Botqoqlanish
Ботқоқланиш, тупроқ ботқоқланиши – тупроқнинг ер усти ёки грунт сувлари билан ортиқча намланиши натижасида пайдо бўладиган жараён. Бунда тупроқда анаэроб шароит вужудга келади, глейланиш белгилари рўй беради, ярим чириган ўсимлик қрлдиклари йиғилиб боради, сувҳаво режими ўзгаради. Асосан, атм. ёғинлари буғланишдан устун бўлган зоналарда тарқалган. Арид зонада Б. соф ҳолда кам учрайди; аксарият тупроқ шўрланиши билан бирга юз беради, натижада экинлар яхши ривожланмайди ва нобуд бўлади. Б. табиий ва сунъий сабабларга кўра юз беради. Табиий сабаблар: грунт сувларининг оқиб кетишини қийинлаштирадиган релеф хусусиятлари ва геологикгидрогеологик шароитлар (мас, Фарғона, СурхонШеробод водийларидаги қуйи террасалар, текис ҳудуд ва ботиқдардаги дарёларнинг қайир террасалари); тошқинлар натижасида ерларни сув босиши; сувнинг дарё ва қўллардан сизиши ва шаҳрик.; инсоннинг хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган сунъий сабаблар – грунт сувларининг оқиб кетиши табиий қийин бўлган ерларни дренажлар қурмасдан суғориш; сугориш ва шўр ювишда меъёрдан ортиқча сув бериш; канал ва сув омборларидан сизиладиган сувлар ҳисобига ерларни мунтазам зах босиши, ер усти суви окимларининг тартибга солинмаганлиги; суғориш ва коллектордренаж тармоқларининг қониқарсиз ҳолати ва бошқа Ўрта Осиёнинг суғориладиган зонал арид а ерларнинг катта қисми (деярли 35—50%) да у ёки бу даражада Ботқоқлаш хавфи мавжуд. Ерларни Ботқоқлашдан сақлаш мақсадида коллектордренаж тармоғи қурилади. Ботқоқлашга қарши курашиш учун агротехник, мелиоратив ва эксплуатацион комплекс чоратадбирлар ўтказилади, яъни дарахтзорлар барпо этилади, кўп йиллик ўтлар билан алмашлаб экиш жорий қилинади; суғориладиган майдонлар тошқин ва муз тикинлари даврларида сув босишдан сакданади, шўр ерларни ювиш технологиясига риоя қилинади; дренаж ва сув ташлаш тармоқларининг оптимал зичлиги таъминланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |