Ботриомикома (юнонча ботрйс шингил, мйкес — замбуруғ, ома — ўсма), пиоген гранулёма — тери ёки шиллиқ қаватдан шингилга ўхшаб осилиб турадиган ўсмтасимон тузилма; хавфсиз ўсмта, юмшоқ, тез қонайди, қизғишжигарранг. Терининг шикастланиши, тирналиши, унга бирор нарса ёки йиринг пайдо қилувчи микроблар тушиши сабаб бўлади. Кўпроқ қўл бармоқларида, юз соҳасида учрайди. Жарроҳлик йўли билан даволанади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил