Боцман (голландча бооцман, боот — қайиқ, кема ва ман — одам) — кема экипажидаги кичик командирлик лавозими, бевосита палуба командаси бошлиғи. Йирик ҳарбий кемаларда бир неча Б. бўлади ва улардан бири — бош Б.ҳисобланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил