Боунтй (талаффузи: Баунти; инглизчадан „боунтй“ – „сахийлик“) – Американинг Марс компанияси томонидан Европа, Океания ва Яқин Шарқ мамлакатларида ишлаб чиқарилувчи шоколад билан қопланган кокос мағзли конфет.

Боунтй
Маҳсулот тури шоколад бари
Эгаси Марс
Мамлакат Бирлашган Қироллик ва Канада
Ишлаб чиқарилади 1951 (75 йил аввал) (1951)
Шиор „Тҳе тасте оф парадисе“

Икки хил – сутли ва қора шоколад билан ишлаб чиқарилади. Сутли батонча ҳаво рангли, қора шоколадлиси эса қизил-жигарранг ўрамда бўлади. 2007-йилдан бери қора шоколадли батончалар посцовет ҳудудида сотилишни тўхтатган, аммо 2011-йилда улар яна сотувга чиққан. Манго ва ананас таъмига эга хиллари мавжуд.

Маҳсулот реклама роликлари тропик оролда, кўпинча Таиланднинг Коҳ Самуи ороли фонида суратга олинади. Реклама шиори: „Боунтй – самовий завқ“, том маънода инглиз тилидан таржима қилганда: „Жаннат таъми“ („Тҳе тасте оф Парадисе“) маъносини англатади.

1990-йилларнинг ўрталаридан бери Боунтй шоколад барлари Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилмайди, лекин Европадан импорт қилинади.

2021-йил 5-октабрда Марс хомашё етказиб беришдаги қийинчиликлар туфайли харидорларни Боунтй шоколад барларини етказиб беришни чеклаш ҳақида огоҳлантиради. Ушбу муаммолар кокос ёнғоғи йўқлиги туфайли 2022–йилгача давом этиши мумкинлиги айтилади[1].

Таркиби

Яроқлилик муддати: ишлаб чиқарилган кундан бошлаб тахминан 7 ой, маҳсулот +5 °C дан +22 °C гача бўлган ҳароратда 70% дан ортиқ бўлмаган нисбий намликда сақлашни талаб қилади. Таркиби: қуритилган кокос мағзи, шакар, глюкоза сиропи, эмулсификатор (глицерин моностеарат), намлик регулятори (глицерин), туз, ванилин. Шоколад таркиби: шакар, какао мойи, сут кукуни, какао массаси, лактоза, сут ёғи, эмулсификатор (леситин), ванилин, ёғсиз сут кукуни. Шоколаддаги транс ёғлар 1% дан ошмайди.

Манбалар

  1. ↑ „С кокоса не снимается стружка“ (ру). www.коммерсант.ру (2021-йил 5-октябр). 2021-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-октябр.