BoyWithUke
БойWитҳУке (2002-йил 25-августда туғилган) — америкалик алт-поп қўшиқчиси, мусиқачи. ТикТок платформасида энг кўп тарқалган „Тохиc“ (2021) ва „ИДГАФ“ сингллари билан машҳурликка эришди. Ҳозирда у Републиc Реcордс аъзосидир.
БойWитҳУке | |
|---|---|
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
аниқ эмас 2002-йил 25-август |
| Жанрлар | алт-поп |
| Касби | Қўшиқчи, қўшиқнавис, продюсер |
| Гуруҳлари | Републиc Реcордс |
| Фуқаролиги |
|
Фаолияти
2020—2021: ТикТокдаги ижодининг бошланиши ва илк албомлари
БойWитҳУке 2020-йилда акасининг ТикТок ҳақидаги гапларидан сўнг платформага видеолар юклашни бошлайди[манба керак]. Аввалига унинг контенти унча оммалашмаган бўлса-да, 2021-йилдан бошлаб унинг бир қанча видеолари, асосан, бир минутлик қўшиқлари кенг тарқала бошлади[1].
2021-йил сентябр ойида БойWитҳУке ўзининг „Тохиc“ синглини ўз ичига олган Фадед мини-албомини чиқарди. „Тохиc“ ТикТокда жуда кенг тарқалди ва платформадаги олтмиш тўққиз мингдан ортиқ видеоларда фойдаланилди. Ва ушбу видеолар, тахминан, ярим миллиард марта улашилган[2][3]. Сингл Биллбоард Алтернативе Аирплай чартларида кетма-кет ўттиз бир ҳафта давомида чартларда 1-ўринни эгаллаши ортидан Алтернативе Аирплай тарихида 1-ўринни кетма кет олган қўшиқлар орасида 6-ўринга чиқиб олди[2]. Тохиc Бритиш Пҳонограпҳиc Индустрй (БПИ) томонидан кумуш ва Реcординг Индустрй Ассоcиатион оф Америcа (РИАА) томонидан платина мукофотларини қўлга киритди[4].
2021—2022: Републиc реcордс студияси билан ҳамкорлик ва Серотонин Дреамс албоми
2021-йил охирида БойWитҳУке Републиc Реcордс овоз ёзиш студияси билан шартнома имзолади[5]. 2022-йилда у Серотонин Дреамс албомидаги „ИДГАФ“ синглини Блаcкбеар билан дуэт кўринишида тақдим этди[6]. У Републиc Реcордс билан ҳамкорликда „Тохиc“ қўшиғи асосий сингл бўлган „Серотонин Дреамс“ дебют албомини тақдим этди[5]. Албом Биллбоард Алтернативе Аирплай ва Биллбоард 200 чартларида 7-ўрига кўтарилди[2][7]. Албом чиққандан сўнг БойWитҳУке Биллбоард Эмергинг Артисц ўнталигига кирди[7].
МРC Дата маълумотларига кўра, 2023-йил март ойи ҳолатида унинг ТикТокда етти миллион обуначиси ва Қўшма Штатларда деярли икки юз минг стреам обуначилари бор[7].
2023-йилдан ҳозирга қадар: Антисоcиал ва Оут Оф Реач
БойWитҳУке 24-феврал куни „Антисосиал“ кичик албомини чиқарди, албом учта қўшиқдан: аввалроқ дебют қилинган „Роcкстар“ сингли, илгари ТикТок саҳифасида озроқ қисми юкланган „идтwcбф(фриэндс“) ва „Носедиве“ қўшиқларидан ташкил топган эди. 2023-йил 7-апрелда БойWитҳУке яна бир янги сингл, ТикТокдаги бир неча дақиқали қўшиқлар сериясининг тўлиқ версияси бўлган, „Оут Оф Реач“ синглини чиқарди.
Бадиийлик
БойWитҳУке ўзининг анонимлигини сақлаш учун иккита катта ЛЕД чироқли шаффоф юз ниқоб кияди[1]. Унинг мусиқаси, асосан, укулеле билан ижро этилади. Қўшиқларида, шунингдек, пианино каби бошқа асбоблардан ҳам фойдаланади[3]. Мусиқачи ўз мусиқаларини иПад қурилмаси орқали Аппле қурилмалари учун бепул илова бўлмиш ГарагеБандда яратади[5].
БойWитҳУкенинг машҳур қўшиқларига „Тwо Моонс“, „Лонг Дривес“, „Лоаферс“ ва „Сиcк оф У“ (Оливер Треэ билан дуэт) киради. Қўшиқчи, шунингдек, „Праириэс“, „Ше Саид Но“, „Cонтиго“ ва „Сcаред оф Тҳе Дарк“; Февер Дреамс албомидан ўрин олган „Псйчо“, „Оут оф Туне“; Мелатонин дреамс албомига киритилган „Леттер Фром мй Бед“, „Ловелй“, „Роуте 9“ сингллари ижрочисидир.
БойWитҳУке албомлари номланишида „дреамс“ сўзи ишлатилган бўлиб, Мелатонин Дреамсда депрессия ва ўз жонига қасд қилиш фикрлари ҳақида кўп куйланган. Февер Дреамс аввалгисига қараганда камроқ депрессияга ҳақида куйланса-да, ўзини паст даражада қадрлаш ва умумий меланхолик ва тушкун мавзуларга қаратди. Серотонин Дреамс эса қолганларидан фарқли ўлароқ ижобий қадриятлар ҳақида куйлайди[манба керак].
Шахсий ҳаёти
БойWитҳУке шахсий ҳаётини махфий тутади. У Массачусец штатининг Бостон шаҳрида яшашини маълум қилган. БойWитҳУке тўрт ёшидан бошлаб классик мусиқа билан шуғулланишга мажбур қилинганини, аммо кейинчалик уни ташлаб кетганини айтган. Сўнг мусиқачи ўрта мактабда мусиқа ёзиш орқали мусиқага қайта кириб келди[1][8]. БойWитҳУке ўзининг шахсиятини яширган ва ҳозир ҳам яшириб келмоқда, чунки у одамлар унинг ташқи кўринишига эмас, балки мусиқа ва истеъдодига эътибор беришларини хоҳлайди[1].
У ўзининг кўплаб қўшиқларида, шу жумладан „Псйчо“, „Оут оф Туне“ ва „Сиcк оф У“ албом постерларида Тоби исмидан фойдаланган[9][манба керак].
Дискографияси
Албомлари
- Мелатонин Дреамс (22-январ, 2021-йил)
- Февер Дреамс (4-июн, 2021-йил)
- Серотонин Дреамс (6-май, 2022-йил)
Мини албомлари
- Троуваилле (5-март, 2021-йил)
- Фадед (10-сентябр, 2021-йил)
- Антисоcиал (24-феврал, 2023-йил)
Сингллари
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Оливиэр, Боббй (Фебруарй 18, 2022). „Меэт БойWитҳУке, ТикТок'с Маскед Сингер Wакинг Уп то Алт-Поп Стардом“. Биллбоард. Қаралди: Септембер 14, 2022.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: урл-статус () - ↑ 2,0 2,1 2,2 Рутҳерфорд, Кевин (Жуне 28, 2022). „БойWитҳУке Нотчес Фирст Но. 1 он а Биллбоард Сонгс Чарт Wитҳ 'Тохиc'“. Биллбоард. Қаралди: Септембер 16, 2022.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: урл-статус () - ↑ 3,0 3,1 3,2 Дриэвер, Наталиэ „БОЙWИТҲУКЕ - "ТОХИC"“ (де) (2021-йил 26-ноябр). Қаралди: 2022-йил 16-сентябр.
- ↑ „Америcан сингле cертифиcатионс – БойWитҳУке – Тохиc“ (эн). Америка овоз ёзиш саноати ассоциацияси. Қаралди: 2023-йил 19-феврал.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Биллбоард Стафф (Май 13, 2022). „21 УНДЕР 21: СЕЭ WҲО МАДЕ ТҲЕ 2022 ЛИСТ“. Биллбоард. Қаралди: Септембер 14, 2022.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: урл-статус () - ↑ Миэр, Томáс „Мачине Гун Келлй Сингс Фром а Cат Ладй'с Бедроом ин 'Маке Уп Сех' Видео“ (2022-йил 30-март). — „Меанwҳиле, Блаcкбеар реcентлй жоинед БойWитҳУке он “ИДГАФ” эарлиэр тҳис еар.“. Қаралди: 2022-йил 23-сентябр.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 Зеллнер, Хандер (Май 17, 2022). „Нате Смитҳ Рулес Эмергинг Артисц Чарт, Тҳанкс то 'Wҳискей он Ёу' Сингле“. Биллбоард. Қаралди: Септембер 23, 2022.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: урл-статус () - ↑ „Онес То Wатч“ (эн). Онес то Wатч. Қаралди: 2022-йил 16-октябр.
- ↑ Усер, Реддит „Wҳо ис Тоби? р/БойWитҳАУке“ (2022-йил 7-октябр).
- ↑ „Онес То Wатч“ (эн). Онес то Wатч. Қаралди: 2022-йил 16-октябр.
Ташқи ҳаволалар
- БойWитҳУке ЁуТубедада
- БойWитҳУке Аппле Мусиc да
- БойWитҳУке Инстаграм да