Boyalich
Боялич (Салсола арбусcула Палл.) — шўрадошлар оиласига мансуб сершох бута. Бўйи 20—100 см. Бир йиллик, новдалари оқиш, ялтироқ, барги калами, уз. 5–35 мм. Гуллари майда ва кўримсиз, бошоқсимон тўпгулга жойлашган. Июнда гуллайди^ уруғи сентабрда пишади. Асосан, чўллардаги қумлоқер ларда ўсади. Туя, қўй ва эчкилар Б.нинг барги ва ёш новдаларини хуш кўради. Б. таркибида 20,1% кул, 9,1% протеин, 1,8% ёғ, 21,9% клетчатка, 47,9% азоциз экстракт моддалар бор. Унинг яшил қисмида 1,5% лимон кислота, 0,03% алкалоидлар бўлади.
| Боялич | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |