Бойкен — серҳосил қишки олма нави. Ўзбекистонда ХИХ аср охиридан бошлаб тарқалган. 50- йилларгача кўп экилган. Совуққа чидамли, кўчати ўтқазилгач, 6—7йили ҳосилга киради. Дарахтининг баландлиги 7–8 м, шохшаббасининг эни 5–6 м, меваси 250—300 г, оч сариқ, қуёшга қараган томони қизғиш, эти оқ, қимизак; сентабр охирида узиб, мартгача сақлаш мумкин. Тупидан 500– 550 кг ҳосил олинади. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятлари учун раёнлаштирилган. Ҳозир кам учрайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил