Boykot

Бойкот деб бирор шахс, ташкилот ёки давлатга эътироз сифатида улар билан товар олиш, сотиш ёки иш кўришдан ихтиёрий равишда бош тортишга айтилади. Бойкот истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш ёки сиёсий сабабларга биноан қилиниши мумкин.
Бойкот (инг. бойcотт, инглиз бошқарувчиси Ч. К. Бойкот номидан олинган, 1880-йилда унга қарши биринчи марта мазкур чора қўлланган эди) —1) сиёсий ва иқтисодий курашнинг бир шакли, айрим шахс, ташкилот, корхона билан муносабатларни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш, мас, ишга ёлланиш, шу корхона маҳсулотини харид қилишдан воз кечиш кабиларни тақозо этади.
2) Халқаро муносабатларда, БМТ Уставига кўра — тинчликни сақлаш мақсадида (қуролли кучларни ишлатмай туриб) кўриладиган мажбурий чоралардан бири. Давлатнинг биронбир давлат ёки бир гуруҳ давлатлар билан муносабатларни сақлаб туришдан воз кечиши. 3) (Кучма маънода) бирор нарсага норозилик белгиси сифатида бирор кимса билан муносабатларни узиш[1].
Бойкот сўзи ХИХ асрда яшаган британ капитани Чарлес Бойcотт фамилиясидан келиб чиққан. Бойcотт қўли остида ишлайдиган фермерлар эътироз сифатида унинг ерларида деҳқончилик қилишдан бош тортишган эди[2].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Марлоw, Жойcе. Cаптаин Бойcотт анд тҳе Ириш. Андрé Деуцч, 1973 — 133–142-бет. ИСБН 0-233-96430-4.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |