Бойсун – Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятидаги шаҳар (1975-йилдан), Бойсун тумани маркази. Бойсундан Термизгача бўлган масофа 145 километрни ташкил этади, энг яқин темирйўл стансияси Элбаёнгача – 72 километр. Кетмончопти тоғининг жанубий ён бағрида, Ҳангаронсой бўйида, денгиз сатҳидан қарийб 1240 метр баландликда. Шимолий қисмида Сариосиё ва Авлод қишлоқларига туташган. Аҳолиси 23,7 минг кишидан иборат (2005).

Бойсун
шаҳар
38°12′44″Н 67°11′56″Э / 38.21222°Н 67.19889°Э / 38.21222; 67.19889
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Сурхондарё вилояти
{{{туман_тури}}} Бойсун тумани
Расмий тил(лар)и ўзбек
Аҳолиси
 (2005)
23,7 минг
Конфессиявий таркиб Мусулмонлар, Христианлар
Вақт минтақаси УТC+5
Boysun xaritada
Boysun
Бойсун

Тарихи

Бойсун Сурхондарё вилоятидаги энг қадимий аҳоли манзилларидан. Бойсуннинг шимоли-ғарбида Тешиктош ғори жойлашган. Бойсунда милоддан аввалги тахминан 5-минг йиллик охирида аҳоли яшаганлиги маълум. Милоддан аввалги И асрдан – милодий И асргача Бойсун ўрнида Поикалон номли мустаҳкам қалъашаҳар мавжуд бўлган. Милодий ВИ—ХИИИ асри бошларида Бойсун ўрнида Чағониён шаҳарларидан бири – Босанд жойлашган. Абу Исъҳоқ Истаҳрийнинг „Китоб масолик ва алмамолик“ („Мамлакатлар йўллари тўғрисида китоб“)ида ҳам Босанд деб таърифланган. "Ҳудуд улолам"да Босанд кўп сонли ва жанговар аҳолили мустаҳкам жойдир, дейилган. Босанд Чағониён марказидан Темир қапиғ орқали Самарқандга борадиган савдо йўли устида жойлашган. Уйларнинг ташқи тарафи ранг-баранг матолар – сўзана билан безатилган. Деворлар ёнидаги столларда сопол идишлар ва эҳтиёт қисмлар мавжуд.Бойсун (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-05-24 санасида архивланган)

Археологик манбаларга кўра, Босандда ҳаёт илк ўрта асрлардан мўғуллар истилосигача давом этган. Мўғуллар босқинида вайрон бўлган шаҳар кейинроқ қайта тикланган. Бойсун мавзеси "Зафарнома"да ҳам қайд этилган. ХИХ асрда Бойсун Бухоро амирлиги даврида Сурхондарёдаги учта бекликдан бирининг маркази бўлиб, унда бадавлат ўзбек аҳолиси яшаган.

Этимологияси

Чиғатой улуси таркибига мансуб кўчманчи турк қавмлари унга „Бойсун“ деб ном берганлар. „Бойсун“ атамаси қадимий туркийча „бой“ ва „син“дан олиниб, „улуғ тоғ“ ёхуд „катта тоғ“ маъносини англатган. Қадимий туркий қавмларда бошқа нарсаларга сиғинишлар қаторида тоққа сиғиниш ҳам мавжуд бўлиб, тоғлар муқаддас саналган. Маҳаллий ривоятларга кўра, бу ерда қадимдан туркий қавмларнинг бадавлат кишилари яшаган бўлиб, „Бийсун“ атамаси „бойлар қишлоғи“ маъносини англатган.

Транспорти, инфратузилмаси

Бойсуннинг жанубий қисмидан вилоятлараро автомобил йўллари ўтган. Шаҳар аҳолиси кулолчилик, темирчилик, заргарлик, каштачилик, дурадгорлик, косибчилик, қандолатчилик билан шуғулланади. „Ишонч“ аксиядорлик жамияти корхонасида асосан шойи, жумладан абрли атлас, беқасам, трикотаж кийимлар, тўнчопонлар тайёрланади. Бойсунда 5 умумий таълим мактаби, спорт ва мусиқа мактаблари, меҳрибонлик уйи, 2 кинотеатр, 6200 ўринли стадион, клуб, 10 кутубхона, 2 поликлиника, қишлоқ врачлик шохобчалари, санитария-эпидемиология стансияси, ўрмончилик хўжалиги бор. Бойсуннинг ўртасидан Ҳангаронсой кесиб ўтган.

Маданияти

Бойсунда машҳур „Шалола“ ва „Ширу шакар“ фолклор-этнографик ансамбллари фаолият кўрсатмоқда. Булар ЙУНЕСКОнинг Умумжаҳон номоддий ёдгорликлар рўйхатига киритилди. „Алпомиш“ достони яратилганлигининг 1000-йиллигини нишонлаш муносабати билан Бойсунда дам олиш ва спорт иншоотларига эга бўлган "Алпомиш" боғи, "Алпомиш" музейи ташкил этилди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил