Bozorxonim
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бозорхоним — Туркистон тизма тоғлари марказидаги довон. Сангзор дарёси водийси (Самарқанд вилояти) билан Зарафшон дарёси водийсининг Тожикистонга қарашли қисмини бирлаштиради. Зомин тоғўрмон давлат қўриқхонаси ҳудудида жойлашгзн. Мутлақ баландлиги 3401 м. Довон ён багри анча тик бўлиб, унга Бойқўнғирсой водийси бўйлаб ўтган сўқмоқ йўлдан борилади. Довонда иқлим совуқ, ўртача йиллик температура —1°, йилига 700-800 мм ёғин тушади. Б.дан Бойқўнғирсой бошланади. Довондан ёзнинг дастлабки кунларидан бошлаб кеч кузгача пиёда ва отда ўтиш мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |