Браги ва рафиқаси Идун. Нилс Бломмер асари, ХИХ-аср.

Браги – қадимги норс тилида яратилган манбаларда билимдон шоир сифатида тасвирланган афсонавий персонаж.

Тарихи

Одиннинг Валҳалладаги залида þулр (Тҳоол-ур деб ўқилади) дея чақирилади. Этимологияси Викингларнинг Брага-ман ва Брага-wоман сўзларидан келиб чиққан. Бу икки сўз шоир деган маънони билдиради. Браги Скандинав халқларининг мифологиясига кўра, шеър ҳамда мусиқа худоси сифатида билинади. Худо Один ва дев Гуннлод (Гуннлöð)нинг фарзандидир. Викинглар давридан қолган қўшиқларда унинг Эинҳержарлар билан бирга вақт ўтказиши айтиб ўтилади. Бундан ташқари ҳалок бўлган қаҳрамонларни Валҳаллада кутиб олади[1].

Қадимги норс тилидаги манбаларда Браги ҳақида унчалик ҳам кўп маълумот учрамайди. Бизга маълум манбаларда узун соқолли сифатида таърифланади. Скандинав халқларига оид „Эддиc“ шеърида айтилганидек, гўзал мисралар ёзиб, уни ўзи ижро этади. Браги Викинглар давридаги жуда кўплаб инсонларга илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган. Шунинг учун ҳам у даврда Браги тахаллуси остида кўплаб инсонлар ижод қилган. Шулардан бири Рагнар Лотҳброкга хизмат қилган Браги Боддасондир. Ёшлик илоҳаси Идунн (Иðунн) Брагининг хотини сифатида манбаларда қайд этилган. У Аэсир билан Асгардда яшайди. Один қаҳрамонларни Валҳаллада мадҳ қилиш учун Браги танлаб олинганлиги тасаввур қилинган[2].

Манбалар

  1. ↑ Жоҳн Линдоw, „Нарративе wорлдс, ҳуман энвиронменц, анд поэц: Тҳе cасе оф Браги“, ин Олд Норсе Религион ин Лонг-Терм Перспеcтивес: Оригинс, Чангес, анд Интераcтионс, эд. Андерс Андрéн, Кристина Женнберт анд Cатҳарина Раудвере, Вäгар тилл Мидгåрд 8, Лунд: Нордиc Аcадемиc Пресс, 2012, ИСБН 9789187121159, пп. 21—25, п. 21.
  2. ↑ Келеş, Аҳмет „İскандинав Митоложиси: Браги, Şиир Ве Мüзик Танрıсı“. ҳттпс://докуздияр.cом. 2022-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-август.

Қўшимча адабиётлар