Браҳманлар — 1) Ҳиндистондаги олий касталардан бири. Келиб чикиши бўйича коҳинларнинг қадимги табақаси (варна)га мансуб. Кадимда Б. коҳинлик вазифасини ўтаб, қурбонлик маросимларига раҳбарлик қилган, халқ орасида Ведаларни тарғиб этиш билан шуғулланган. Ўрта асрлар даврида эса давлат ишларида ҳам қатнашиб, кўпроқ қозилик лавозимини эгаллаган. Ҳозирги кўпчилик Б.нинг кун кечириш манбаи диний маросимлар билан эмас, балки давлат хизмати, деҳқончилик ва бошқа юмушлар билан боғлиқ. Ҳиндистондаги ҳукмрон синф ва зиёлиларнинг аксарияти Б.дир. Шунингдек, Б. орасида ишчилар, хизматчилар, фаррошлар, ҳунармандлар ҳам мавжуд; 2) асосан веда динига хос расмрусумлар баёни ва шарҳидан иборат қад. ҳинд муқаддас китоблари (милоддан аввалги ВИИИ—ВИ асрлар) бўлиб, улар Ведаларни мазмунан тўлдиради. Қурбонликнинг аҳамиятини кўрсатиш, ер худолари — коҳинларни осмон худоларидан юқори қўйиш Б.нинг асосий ғоясидир. Б.да қад. ҳинд ҳунармандчилиги, грамматикаси, астрономияси, фалсафаси ва бошқа хусусида ҳам маълумотлар бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил