Brahmaputra
Браҳмапутра, Брамапутра — Жан. Осиёда, Хитой (Тибетдаги номи Сангпо), Ҳиндистон ва Бангладешдаги дарё. Узунлиги 2900 км, ҳавзасининг майдони 935 минг км². Тибет тоғларининг жануби-шарқида, 4800 м га яқин баландлик Ладакҳ тизмасидаги музликлардан бошланади. Жанубий Тибетдаги кенглик бўйлаб, чўзилган чуқур тектоник чўкмадан оқиб ўтади. Сўнгра жан.га кескин бурилиб, Ҳимолай ва Ҳиндихитой тоғлари орасидаги улкан эрозия дарасидан ўтгач, ҲиндГанг текислигига чиқади. Бенгалия қўлтиғига қуйилиш олдида Ганг дарёси билан қўшилиб, катта (майдони 80 минг км²) делта ҳосил қилади. Асосан қор ва ёмғирдан сув олади. Езда муссон ёмғирлари ва Ҳимолай тоғларидаги эриган қор сувлари ҳисобига тўлиб оқиб, қуйи оқимида сув сатҳи 10–12 м кўтарилади. Қишда суви анча камаяди. Ўртача йиллик сув сарфи 12 минг м³/сек. Ёзда 15 минг м³/сек., қишда 4 минг м³/сек. Гидроэнергетика ресурси ниҳоятда катта (60 млн. кВт). Б.нинг қуйилиш еридан Дибругарҳ шаҳригача (1290 км) кема қатнайди. Суғоришда кенг фойдаланилади. Б. соҳилида Шигадзе (Хитой), Гаухати (Хиндистон) ва бошқа шаҳарлар жойлашган. БРАҲМИ — қад. бўғинли ҳинд ёзувларидан бири, милоддан аввалги ИИИ асрда юзага келган. Ҳиндистон ва Ҳиндихитой (Мянма (Бирма), Шри Ланка ва бошқалар) даги ҳозирги кўпгина ёзувларга асос бўлган. Бу ёзувдаги ёдгорликлар буддийликка оид олий фармонлар бўлиб, шоҳ Ашок (милоддан аввалги 272—232) даврига мансуб. Буларнинг кўпчилиги қояларга ва ибодатхоналарнинг устунларига ўйиб битилган. Б.нинг келиб чиқиши аниқланмаган; ёзувнинг юзага келишига финикия ёзуви (немис олимлари А. Вебер, Т. Бюлер ва бошқа фикрича), шунингдек оромий ҳамда жан. араб ёзувлари таъсир этган, деган тахминлар мавжуд. Бундан ташқари, Б. билан ҳозирча ўқишга муваффақ бўлинмаган кўҳна ҳинд ёзувини (Мохенжо-Даро, милоддан аввалги 3—2-минг йил) боғлашга ҳаракат қилинади (ҳинд олимлари — Е. Шамашатри, С. К. Чаттержи ва бошқалар). Б. алифбоси 31 бўғин белги (ундош ва „а“ унли)дан иборат. Булардан ташқари, 4 та унлиларни билдирувчи белги ва яна алоҳида белги (анус вара) қабул қилинган, кейингиси артикуляция ўрнига кўра туркий тилдаги „нг“ кабидир.
| Браҳмапутра | |
|---|---|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |