БРАМС (Браҳмс) Иоганнес (7-май 1833-йил – 3-апрел 1897-йил) – немис композитори, пианиночи ва дирижёр, мусиқий романтизмнинг ёрқин вакили. Брамс турли таркибдаги ижрочиларга мўлжалланган жами 400 га яқин вокал (қўшиқ, романс, дуэт, хор ва бошқалар) асарлар яратди. Булар орасида Ҳофиз Шерозий шеърларига ёзилган „Тўққизта қўшиқ ва садолар“ ҳамда „Бешта қўшиқ“ (овоз ва фортепиано учун, 1863, 1864—68) Брамснинг энг ёрқин ориентал (умумшарқий) асарларидир. Шунингдек, машҳур „Венгерча рақслар“ (жами 21 та, 1880), қайта ишланган венгер, лўли ва бошқа халқлар қўшиқларида ҳам шарқона услуб хусусиятлари сезилади. Брамснинг „Немисча реквием“и (1868), 4 та симфонияси (1874—85), фортепиано ва оркестр (2 та), скрипка ва оркестр, скрипка, виолончел ва оркестр учун консертлари, фортепиано учун 3 та сонатаси, интермессолари ва бошқа асарлари Европа романтик мусиқаси дурдоналари қаторидан ўрин олган. Брамснинг симфониялари, камерчолгу ва вокал асарлари Ўзбекистонда ҳам ижро этиб келинади.

Брамс Иоганнес
Таваллуди
Вафоти Вена
1891-йилда Гамбургдаги Браҳмс туғилган бинонинг сурати. 1943-йилда бомбардимон натижасида вайрон бўлган

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар