Брандмауэр (нем. Брандмауэр, Бранд — ёнгин, Мауэр — девор) — ёнган бинонинг бошқа қисмларига тарқалмаслиги учун бино қисмларини бир-биридан ажратиб турадиган томдан баланд ғишт девор. Осон ёнувчан материал билан ёпилган томдан камида 60 см, бошқа томлардан эса 30 см баланд қурилиши лозим. Узун биноларда кўндалангига бир неча Б. қурилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил