Брахма — Ведалар адабиётида Худонинг яратиш қудрати ато этилган буюк фаришта. Брахмага моддий коинотни, ундаги барча тирик ва нотирик мавжудотлар биланн бирга, яратиш вазифаси юклатилган. У 100 йил умр кўради. Унинг бир куни Калпа деб аталади ва ҳар бири тўрт югадан иборат минг давр давом этади. Бу тўрт юга: Сатя-юга, Трета-юга, Двапара-юга ва Кали-юга деб аталади. Сатя-юга 1.728.000й., Трета-юга 1.296.000 й., Двапара-юга 864000 й. ва Кали-юга 432000 й. давом этади. Брахманинг туни ҳам минг калпа давом этади. Брахманинг 100 йлик умри Ердаги вақт ҳисоби бўйича 311триллион 40 миллион й.га тенг. Шундан кейин Брахма ўзи яратган коинот билан бирга яна мавҳумлик ҳолатига ўтади. Брахма - ҳиндуизмда Вишну ва Шива билан бирга тримурти, я’ни илоҳий троица (учлик)ни ташкил қилувчи худолардан бири. Брахма дастлаб дунёни яратувчи ва бошқарувчи олий худо сифатида намоён бўлган. Сўнгги даврларда ҳиндуизмда троицанинг бошқа икки а’зоси олдинга ўтиб, Брахма охирги ўринни эгаллаган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 93.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.