Brayan Burrell
| Бриан Тҳомас Буррелл | |
|---|---|
| Таваллуди |
Бриан Тҳомас Буррелл 1972-йил 23-март Салт Лаке Cитй, Юта, АҚШ |
| Касби | Актёр |
| Фаолият йиллари | 2001-йилдан ҳозирга қадар |
Браян Томас Буррелл (хитойча: 布偉傑, 1972-йил 23-мартда туғилган) — Гонконгдаги Кантон телевизион спектаклларидаги роллари билан машҳур бўлган америка-гонконглик актёр. Буррелл, шунингдек, Гонконг ТВБ телерадиокомпаниясининг йиллар давомида бир нечта хитойлик бўлмаган санъаткор актёрлардан бир саналади[1][2].
Ёшлиги
Буррел Утаҳ штатининг Салт Лаке Cитй шаҳрида туғилган[3] ва 1999-йилда Юта университетини Хитой адабиёти ва Осиё тадқиқотлари бўйича йўналишини тамомлаган[2]. Буррелл биринчи марта 1995-йилда Гонконгга инглиз тилидан дарс бериш учун борган ва 1999-йилда АҚШдан Гонконгга доимий равишда қатнаб турган[2]. Шунингдек, у турли шеваларда сўзлаша олади ва кантон, мандарин ва камбоджа тилларини ҳам ўқий олади.
Актёрлик фаолияти
Браян ўзининг акторлик фаолиятини 2001-йилда, ТВБ телеканалининг "А Cасе оф Мисадвентуре" (Бахциз ҳодиса) (хитойча: 騎呢大狀)даги роли билан бошлаган[2]. Браян охир-оқибат актор бўлиш учун ахборот технологиялари соҳасидаги ишидан воз кечди ва кейинчалик ТВБ томонидан артист сифатида шартнома имзоланди[2].
Уни телевидение акторлиги билан Гонконгдаги яна бир европалик актор Грегорий Чарлз Риверс таништирди[4]. ТВБга кирганидан бошлаб Буррелл кўплаб турли телесериалларда рол ўйнаган.
Гонконг телевидениесида мунтазам равишда пайдо бўладиган саноқли хитойлик бўлмаган акторлардан бири сифатида Браян 2007-йил октябр ойида „Мусе“ журналида интервю ва „Салом қўшни“ бадиий ҳикоясида намойиш этилди[5].
ТВБ га кирганидан сўнг у кўплаб телесериалларда турли хил ролларни ижро этган ва бир қатор рекламаларда қатнашган. Шунингдек, кўплаб эстрада шоулари ва компания тадбирларида режиссор ва меҳмон бўлган.
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ „《мй-наме-ис-邦》黑白雙雄喬寶寶、布偉傑 (Транслатион: Н.И.Б.: Тҳе "Блаcк анд Wҳите" Дуал оф Гилл Моҳиндерпаул Сингҳ анд Бриан Буррелл“. ТВБ Ж2. 2010-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 20-март.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 „個人資料 - 布偉傑 (Персонал Информатион - Бран Буррелл)“ (Чинесе). 2011-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 20-март.
- ↑ [1]
- ↑ „翻版河國榮中心耿耿闖視圈 (Транслатион: А cлоне оф Грегорй Чарлес Риверс ис Детерминед то Энтер тҳе Энтертаинмент Индустрй)“ (Чинесе). Қаралди: 2010-йил 20-март.
- ↑ Чоw, Вивиэнне (Оcтобер 2007). "Ҳелло Неигҳбоур". Мусе Магазине (9): 44–57.