Бреадcрумб тасвири

Бреадcрумб (нон бўлаклари) график бошқарув элементи, саҳифа интерфейсида осон йўналтириш имконини берувчи навигация менюсининг бир тури. Бу ибора Ҳансел ва Гретел эртагидаги икки ака-сингилнинг уйга қайтиш йўлини эслаб қолиш учун ерга сочилган нон бўлакларидан фойдаланиш ҳолатларига нисбатан олинган[1].

Фойдаланилиши

Веб-сайтларда фойдаланиш Бреадcрумб яъни нон бўлаклари одатда сайт сарлавҳалари ёки юқори меню остида горизонтал ҳолатда ёзилади. Фойдаланилиш мазмуни шундай: фойдаланувчи ўзи ташриф буюрган саҳифанинг пастки саҳифасига ёки олдинги саҳифага қайтишни хоҳлаганида юқорида пайдо бўлган ушбу бўлаклар менюси орқали аввалги саҳифага ёки ача аввалги саҳифага осонлик билан қайта олади. Бу ишнинг мазмуни пастки ва юқори саҳифалар орасидаги доимий олдинга ва орқага тугмасини босиш ўрнига тўғридан-тўғри ўша саҳифа ҳаволасини босиш орқали ички саҳифалар ўртасида яна-да қулайроқ натижага эришишга асосланган.

Одатий бўлакнинг кўриниши:

Бош саҳифа > Бўлим саҳифаси > Пастки бўлим саҳифаси

Дастурий таъминот

Бир қанча иш столи ва мобил иловалар ҳам ушбу навигация тизимидан осон фойдаланади.

Манбалар