Brekchiya
Брекчия (итал. бреccиа — парча, бўлак) — қиррали бўлаклардан иборат сементлашган тоғ жинси. Бўлаклари бир см дан катта. Келиб чиқишига кўра, вулканоген, чўкинди ва тектоник Б.лар бўлади. Таркибига кўра, бир хил тоғ жинслари бўлакларидан (мономикт) ва турли тоғ жинси бўлакларидан (полимикт) ташкил топган турлари мавжуд. Вулканоген Б. ёпишқоқ лава бўлакларини суюқ лава билан сементланишидан (лава Б.си), вулкан туфлари ва бошқа вулканоген жинс бўлакларидан (туф брекчияси), вулкан вилоятларидаги лой окимини диагенезга учрашидан (лаҳарлар) ҳосил бўлади. Чўкинди Б. континентал шароитларда ён бағир делювийлари, сел оқими ётқизиқлари ёки карстлар шипининг қулаб тушишидан ҳосил бўлган маҳсулотларни сементланишидан таркиб топали. Суякли Б. ҳам учрайди. Улар умуртқали ҳайвонларнинг кўплаб қирилиши ва кўмилиб кетишидан пайдо бўлади. Денгиз шароитида Б. қирғоқларнинг ўпирилишидан ёки рифларнинг емирилишидан вужудга келади. Тектоник Б. (ишқаланиш Б.) тектоник ҳаракатлардан ер ёриклари бўйлаб тоғ жинсларининг майдаланиб сементланишидан ҳосил бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |