Bremen
Бремен | |
|---|---|
|
| |
| Ҳукумат | |
| • мер | Женс Бöҳрнсен |
| Зичлиги | 1679 киши/км2 |
Бремен — Германия ери ёки эркин Ганза шаҳри. Шим. Германия пасттекислигида, Везер дарёсининг Шимолий денгизга қуйилиш жойида, бир-биридан 65 км масофада жойлашган икки шаҳар — Бремен ва Бремерхафенни (аванпорт) ўз ичига олади, бу икки шаҳар оралиғидаги ерлар қуйи Саксония ҳудуди таркибида. Майдони 404 км². Аҳолиси 680 минг киши (1995). Б.— Германия ерларининг энг кичиги. Маъмурий маркази — Бремен шаҳри
Б.га 787 йилда епископ қароргоҳи сифатида асос солинган. ХИ асрда у "Шимолий Рим" деб аталган. 1358-йилда Б. Ганза шаҳарлари иттифоқи аъзоси бўлган. 1646-йилда Эркин империя шаҳри ҳуқуқини олган. 1618—48 йлардаги 30 йиллик урушдан сўнг Б. Швесия таркибига, 1715-йилда Ганноверга ўтди. 1815-йилда эркин шаҳар деб эълон қилинди. 1871-йилдан Германия таркибидаги эркин шаҳар.
Иқтисодининг пойдеворини порт хўжалиги, халқаро савдо ва юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкил этади. Мамлакатнинг энг йирик денгиз портлари шу шаҳарларда жойлашган, улар юк ортиш ва тушириш жиҳатидан дунёда етакчи ўринни эгаллайди. Бремерхафен портила юкларнинг катта қисми контейнерларда қабул қилинади ва жўнатилади. Бу портларда денгиз кемаларига тезкорлик билан хизмат кўрсатилади. Саноатида кемасозлик етакчи урин да. Авиасозлик ва космонавтика саноати ҳажми жиҳатидан ва бу соҳаларда янги технологияларни яратиш ва жорий этиш бўйича муҳим аҳамиятга эга. Автомобилсозлик, электротехника ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор.
Бремерхафенда Германия қутбни ўрганиш маркази жойлашган. Иқтисодининг яна бир муҳим тармоғи — туризм. Дунёга машҳур кемасозлик музейи, унт, илмий тадқиқот институтлари, санъат мактаби бор. Кад. Б. СанктПетри готика собори, Уйғониш даврида қурилган бинолари билан машҳур.[1]
Бремен (олмонча: Стадтгемеинде Бремен ) Олмониянинг шимоли-ғарбида жойлашган Ганза шаҳарларидан биридир.

Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |