Bremsberg
Бремсберг (нем. Бремсе — тормоз ва Берг — тепалик) — 1) юқори горизонтдаги фойдали қазилма механик қурилма ёрдамида пастки горизонтга тушириладиган кия ер ости йўлаги; 2) юкни вагонеткаларда қия темир йўлдан пастга туширадиган қурилма. Вагонеткалар сим арқон (канат) нинг икки учига маҳкамлаб қўйилади. Сим арқон тормозли шкивга кийдирилади. Юкли вагонеткалар ўз оғирлиги билан пастга тушганда бўшаган вагонеткалар юқорига кўтарилади. Б.дан ўрмон хўжалигида, кон ишларида, қурилиш ва бошқа ишларида фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |