Brenda Song
Бренда Сонг (1988-йил 27-мартда Калифорнияда туғилган)[1] – америкалик актриса.
| Бренда Сонг | |
|---|---|
|
2009-йил. Бренда Сонг тақдирлаш маросимида | |
| Таваллуди |
1988-йил 27-март У.С. |
| Касби | Актриса |
| Фаолият йиллари | 1993–ҳозиргача |
| Болалари | 2 нафар |
Илк фаолияти
Сонг ўз фаолиятини олти ёшида қизалоқлар кийимлари учун модел сифатида бошлаган. Экрандаги илк чиқишини эса "Тҳундер Аллей" (1995-йил) кўрсатувида меҳмонликдан бошлади ва " Фаж " (1995-йил) болалар телесериалида бош роллардан бирини ижро этди. „Ёунг артист аwард“ мукофотига сазовор бўлган "Тҳе Ултимате Чристмас Пресент" (2000) оригинал филмда ҳам ўз роли билан қатнашди. Кейинчалик у Дисней Чаннел билан шартнома имзолади. "Ҳомеcоминг Wарриор" (2006) филмидаги бош қаҳрамон ва "Тҳе Суите Лифе „ (2005–2011) комедия франшизасида Лондон Типтон ролларини ижро этгани учун кенг эътирофга сазовор бўлди[2]. Санъатга кириб келганига кўп бўлмай у ўз мухлисларини топа олди.
Таълими
Бренда Сонг олти ёшга тўлганида, актёрлик карерасини давом эттириш мақсадида онаси билан Лос-Анжелесга, Калифорнияга кўчиб ўтди. Ёшлигида Сонг балет билан шуғулланишни, укаси эса таэквондо спортини хоҳларди. Онаси эса иккисини ҳам таэквондога жойлаштирди. Сонг биринчи синфи давомида йиғлаган бўлса-да[3], у ҳозир таэквондо бўйича қора камар соҳибаси. Ёш актриса айрим сабабларга кўра уйда таълим олди ва 16 ёшида ўрта мактаб дипломини қўлга киритди[4][5], кейин маҳаллий коллежларда курслар олди. У 2009- йилда Беркли Калифорния университетини тамомлаган[5].
Карераси
Сонг танқидий эътирофга сазовор бўлган “Тҳе Соcиал Нетwорк" (2010) биографик драма филмида асосий рол ижро этувчилар таркибига ўтди ва АБC сиёсий триллери „Сcандал“ (2012–2013), „Фох“, "Неw гирл „ ва“Дадс" ситкомида (2013) бош ролларни ижро этди. 2014-йил октябрда эса 20тҳ Cентурй Фох Телевисион[6] билан шартномасини имзолади ва кейинчалик НБC ва CБС учун бир нечта телевизион киноларда, жумладан, "Пуре Гениус" (2016–2017) драмаси, Статион 19 (2018–2020)[7] ва шу каби бир нечта драма қисмларида рол ўйнади. Сонг Дисней Чаннел томонидан ишланган "Амфибия" (2019–2022) анимацион сериалида Энн Боончуй овозини тақдим этиб, дубляж актрисаси сифатида ҳам ўзини муносиб кўрсата олди. Актрисанинг шов-шувли ролларидан бири "Доллфаcе" комедик-драматик сериалида (2019–2022) ижро этган Медисон Максвелл роли бўлди.
Манбалар
- ↑ „Бренда Сонг“. ТВ Гуиде. 2013-11-05да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2023-01-05.
- ↑ Сиэдман. „Дисней Чаннел ордерс море Тҳе Суите Лифе он Деcк“. ТВ бй тҳе Нумберс (2009-йил 15-май). 2009-йил 15-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Wу. „Тҳе Сwеэт Лифе оф Бренда Сонг“. мочимаг.cом (2008-йил 30-октябр). 2009-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 23-декабр.
- ↑ Стеинберг, Жаcқуэс. „Бренда Сонг Турнс Wарриор ин Дисней'с 'Wендй Wу'“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2006-йил 15-июн). 2017-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 11-декабр.
- ↑ 5,0 5,1 Моуа, Wаменг. „Бонафиде Стар: Бренда Сонг“. Ҳмонг Тодай. Ст. Паул, Миннесота: Ҳмонг Тодай ЛЛC (2005-йил 22-сентябр). 2006-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 4-май.
- ↑ Андреэва. „Бренда Сонг Сигнс Талент Ҳолдинг Деал Wитҳ Фох & 20тҳ Cентурй Фох ТВ“. Деадлине Ҳоллйwоод. Пенске Медиа Cорпоратион (2014-йил 28-октябр). 2019-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-июн.
- ↑ Абрамс, Наталиэ (Марч 9, 2018). „'Статион 19' аддс Бренда Сонг фор мулти-эписоде арc“. Энтертаинмент Wеэклй. Жуне 12, 2018да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Жуне 9, 2018.
Ҳаволалар
- Бренда Сонг ИМДбда
- Бренда Сонг Тwиттер саҳифаси