Brendi

Бренди (голландча брандеwижн — ҳайдалган вино) — узум виносини ҳайдаб олинадиган ёки ачитилган мева, резавор мева шарбатидан тайёрланадиган кучли алкогол ичимлик. ХВИ асрда Франсиянинг Шаранта вилоятида пайдо бўлган. Тайёрлаш усули ва кувватига кўра 3 турга бўлинади; ўткир Б.— ачиган шарбат ва узум турпини дистиллаб олинади, таркибида спирт миқдори 80—90% га боради. Спирт қўшилган винолар тайёрлашда ишлатилади. Граппа — шарбати пресслаб олинган узум турпини ҳаво кирмайдиган ўраларда ачитиб, икки марта ҳайдаш усули билан олинади (спирт миқдори 70— 80%). Дистилланган сув қўшиб алкогол ичимлик тайёрланади. Ч и н Б. (таркибида спирт миқдори 57—72%) фақат вино ёки ачитилган шарбатлардан тайёрланиб, етилиши учун муайян муддат сақланади. Ичимликнинг бу тури кўпгина мамлакатларда Б. номи билан машҳур. Б.ни ишлаб чиқариш технологияси хом ашё дистиллаш усули ва техникаси, сақлаш шароитлари, муддати ва бошқа га боғлиқ. Одатда, Б. дуб бочкаларда камида 3 йилдан, маркалиси 7 йилдан кўпроқ сақлаб турилади. Б. учун асосий хом ашё сифатида узум шарбати ишлатилади, лекин бошқа мева шарбатларидан ҳам тайёрлаш мумкин. Б. кўпгина мамлакатларда ишлаб чиқарилади. Франсия, Италия, Гресия, АҚСҲ, Испания Б.ни экспорт қилувчи давлатлар қаторига киради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |