Brettonvuds bitimi
Бреттонвудс битими - 1944-йил 1—29-июлда 44 мамлакат иштирокида БреттонВудс (АҚСҲ)да ўтказилган валютамолия конференсиясида имзоланган битим. Халқаро валюта фонди (ХВФ) ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкини тузиш лойиҳалари тўғрисидаги бу конференсияда Халқаро валюта фонди ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки уставларининг таркибий қисми бўлган "якунловчи ҳужжат" имзоланди. БВ.б.га кура, Халқаро валюта фонди аъзолари бўлган мамлакатлар ўз валюталари курсини АҚСҲ доллари ёки олтинда белгилашга ўтдилар. Бу битим асосида шаклланган БреттонВудс валюта тизими 70- йиллар бошига қадар амалда бўлди. 1971-йилдан Ғарбий Германия маркаси ва Голландия гулдени куреларининг эркин белгиланиши ҳамда АҚСҲ долларни расмий курс буйича олтинга алмаштиришдан бош тортиши натижасида бу тизим барҳам топди (к,. Ямайка валюта тизими).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |