Бертолт Бречт
Imzo Brext Bertolt (1898–1956)
Имзо Брехт Бертолт (1898–1956)

БРЕХТ (Бречт) Бертолт (1898.10.2, Аугсбург — 1956.14.8, Берлин) — немис ёзувчиси, режиссёр. 1933—47 йилларда муҳожирликда. "Берлинер ансамбл" театрига асос солган (1949). Фалсафийсатирик песалари замонавий, тарихий ва мифологик мавзуларда ёзилган. "Уч пуллик опера" (1928-йилда саҳналаштирилган, 1931-йилда чоп этилган), "Кураж она ва унинг болалари" (1939-йилда ёзилган, 1941-йилда нашр этилган), "Галилей ҳаёти" (1938—39 йилларда ёзилган, 1955-йилда нашр этилган), "Сезуанлик сахий одам" (1938— 40 йилларда ёзилган, 1943-йилда нашр этилган) ва бошқа асарларида замонавий долзарб муаммолар инсонпарварлик, антифашистик руҳса ўртага ташланган. Б.нинг театр назариясига оид ишлари ("Ҳозирги замон театри йўлида", "Театрда диалектика" ва бошқалар) ХХ аср Европа театршунослигига таъсир этган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил