Brian Boitano
| Бриан Боитано | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тўлиқ исми | Бриан Боитано |
| Давлат |
|
| Таваллуди | Моунтаин-Виэw, Санта-Клара, Калифорния, АҚШ |
| Бўйи | 180 см |
Бриан Боитано (талаффузи: Бриан Боитано) (1963-йил 22-октябр, Моунтаин Виэwда туғилган) — америкалик фигурали учиш спортчиси. Тўрт карра АҚШ чемпиони (1985—1988), икки карра жаҳон чемпиони (1986, 1988); 1988-йилги қишки Олимпиадада эркаклар ўртасидаги яккалик конкида учиш баҳсларида олтин медални қўлга киритди.
Биографияси
9 ёшида у муррабийи Линда Левер қўлида машғулотларни бошлади. 1987-йилда Линда Леавер хореограф Сандра Безични 1988-йилги Қишки Олимпия ўйинлари учун қисқа ва эркин дастурларни яратишда иштирок этиш учун таклиф қилди.
Сандра Безик Боитанонинг Олимпия дастурлари хореографига айланди ва у билан олтин медални қўлга киритди.
Қисқа дастур учун Гиаcомо Меербеэрнинг (талаффузи: Гиакомо Меербер) „Лес Патинеурс“ (тажимаси: Музда учувчилар) балетидаги мусиқа ХИХ аср фигурали учувчиларга бағишланган эди. „Наполеон“ филми мусиқаси учун эркин дастурда Сандра Безич Боитано учун урушга кетиб ғалаба билан қайтадиган ишқий қаҳрамон образини яратди.
1996-йилда унинг номи Жаҳон фигурали учиш шон-шараф залига ва Америка фигурали учиш шон-шараф залига киритилди.
Бриан Боитанонинг суперқаҳрамонга пародияси ,,Соутҳ Парк"Рождество руҳи" ва "Соутҳ Парк: Биггер, Лонгер & Унcут „ мултфилмлари асосида яратилган. Унга бағишланган,,Wҳат Wоулд Бриан Боитано До?“ (таржимаси:Браян Боитано нима қилар эди?) номли қўшиқ оммавий машҳурликка эришди.
Бриан Боитано — очиқ гомосексуал. 2013-йил 19-декабрда спортчи АҚШ президенти Бараcк Обама томонидан Сочидаги 2014-йилги қишки Олимпия ўйинларининг расмий Олимпия делегацияси таркибига киритилганидан бир кун ўтиб cоминг-оутни амалга оширди[1].
Ҳозирда у Калифорниянинг Суннйвале шаҳрида истиқомат қилади.
Спорт ютуқлари
| Мусобақалар/мавсум | 1978 | 1982 | 1983 | 1984 | 1985 | 1986 | 1987 | 1988-йил | 1994-йил |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Қишки Олимпия ўйинлари | 5 | битта | 6 | ||||||
| Жаҳон чемпионатлари | 7 | 6 | 3 | 1 | 2 | битта | |||
| АҚШ чемпионатлари | 4 | 2 | 2 | 1 | 1 | 1 | битта | 2 | |
| Жаҳон чемпионати (ўсмирлар) | 3 |
Манбалар
- ↑ „Бриан Боитано, У.С. фигуре скатинг чампион, сайс ҳе’с гай“. 20-декабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-декабр 2013-йил.
Ҳаволалар
- Браян Боитанонинг таржимаи ҳоли Архивная копия -да архивланган
- Браян Боитано фан-клуби 2007 Архивная копия