Брикин — Шотландиянинг шарқий қисмида жойлашган шаҳар. Ангус Округида жойлашган. Шаҳарда пиктлар тарихини ўрганишга бағишланган Пиктавия музейи мавжуд.

Шаҳар номининг этимологияси

Маълумотларга қараганда, Брикин сўзи келт - тилидан олинган, аммо унинг аниқ маъноси бўйича бир тўхтамга келинмаган.

Тарихи

Брикин узоқ йиллик тарихга эга бўлиб, у ҳақидаги дастлабки маълумотлар 970 — йилга оид, аммо ундан аввалги йилларда шаҳар ҳудудида Пиктлар истиқомат қилишганлиги маълум. 1350 — йил шаҳарда вабо тарқалган бўлиб, 1648 — йилда ушбу ҳолат яна такрорланган. Иккинчи вабо эпидемияси давомида аҳолининг учдан икки қисми вафот этган. 19 — асрга келиб, Брикинда [[текстил] ишлаб чиқариш бошланди, бу эса шаҳар иқтисодиётининг ривожига сабаб бўлди. 1895 — йилда шаҳарнинг шарқий қисмига темирйўл ўрнатилган.

Тарихий обидалари

Шаҳарнинг қадимий қисмида турли даврларга оид кўплаб тарихий обидалар мавжуд. Мисол учун, Кафедра собори, механика инситути.

Кафедра Собори — Келт ибодатхонасининг ўрнига қурилган бўлиб, у ҳақида дастлабки маълумотлар, 10 — асрда, Шотландия қироли Кеннет 2 томонидан черков аҳлига ер-мулк тортиқ қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатларда қайд этилган. Механика инситути — 1838-39 йилларда асос солинган. Муҳандис Жон Хендерсон томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, Инситут биноси Тюдорлар сулоласининг услубида қурилган. Бинода 3 та факултет ва 1 та кутубхона мавжуд.

Фойдаланилган адабиётлар

ундисcовередсcотланд.cо.ук/бречин/бречин/индех.ҳтмл

ҳттпс://бречинcатҳедрал.орг.ук/ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-13 санасида архивланган)