Bring Me to Life
„Бринг Ме то Лифе“ (таржимаси „Мени ҳаётга қайтар“) — АҚШда тузилган „Эванесcенcе“ рок гуруҳи ижро этган қўшиқ. Гуруҳнинг 2003-йилда чиқарилган „Фаллен“ номли дебут албомига киритилган. Қўшиқни гуруҳ аъзолари Амй Леэ, Бен Моодй ҳамда Давид Ҳодгеслар ёзган. Шунингдек, қўшиқни ёзиб олишда „12 Стонес“ гуруҳи аъзоси Паул МcCой ҳам иштирок этган.[1] „Бринг Ме то Лифе“ қўшиғи ну метал, готик метал, хард-рок ҳамда алтернатив рок жанрларидадир. Леэнинг сўзларига кўра, хонандани қўшиқни ёзишга узоқ йиллик дўсти ҳамда турмуш ўртоғи Жош Ҳартзлер илҳомлантирган.[2]
| „Бринг Ме то Лифе“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| „Эванесcенcе“ сингли | ||||
| Фаллен албомидан | ||||
| Б томон |
| |||
| Чиқарилган санаси | 2003-йил 7-апрел | |||
| Ёзиб олинган | 2002 | |||
| Студия | Оcеан Студиос, Бурбанк, Cалифорниа, АҚШ | |||
| Жанр | ||||
| Давомийлиги | 3:56 | |||
| Лейбл | Wинд-уп | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | ||||
| Продюсер(лар) | Даве Фортман | |||
| „Эванесcенcе“ сингллари хронологияси | ||||
| ||||
| Клипи | ||||
| „Бринг Ме то Лифе“ ЁуТубеда | ||||
Умуман олганда, „Бринг Ме то Лифе“ қўшиғини танқидчилар ижобий баҳолаган. Хусусан, қўшиқ мелодияси ҳамда Леэнинг ижроси таҳсинга сазовор бўлган. Қўшиқ „Даредевил“ филми саундтрекига киритилганидан кейин янада кўпроқ шуҳрат қозонган. Қўшиқ Австралия, Буюк Британия ҳамда Италия хит-парадларида энг юқори поғонага кўтарилган. АҚШ, Аргентина, Германия ва Янги Зеландия каби ўндан ошиқ мамлакат хит-парадларида энг юқори ўнталикка кирган. Айримлар қўшиқ матнида Исо Масиҳга ибодат қилиб, янги ҳаёт бошлаш чақириғи бор, деган хулоса келган ва натижада қўшиқ насроний хит-парадларга ҳам кирган. Аммо қўшиқ муаллифлари асарни ёзаётганда бундай фикрда бўлишмаганини айтишган.
„Бринг Ме то Лифе“ қўшиғи „Энг яхши хард-рок ижро“ номинациясида „Граммй“ мукофоти билан тақдирланган. Қўшиқ учун Пҳилипп Стöлзл режиссорлигида клип суратга олинган унда. Бугунга қадар бир неча хонанда, жумладан, классик ижрочи Катҳерине Женкинс ҳамда пианиночи Жоҳн Теш таронани кавер қилган. Шунингдек, қўшиқдан бир неча телекўрсатувда фойдаланилган.
Манбалар
- ↑ Фисчер, Блаир Р. „Эванесcенcе Маке Ундерстатемент Оф Ат Чиcаго Сwеат Фаcторй“ (инглизча). МТВ Неwс (2003-йил 13-август). 2011-йил 5-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Ээллс, Жош. „Амй Леэ: Баcк ин Блаcк“ (инглизча). Блендер (2006). 2007-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган.