Broker
Брокер (инг. брокер), маклер — фонд, товар, валюта биржаларида олдисотди битимлари тузишда воситачилик (даллоллик) қиладиган айрим шахс ёки фирма. Брокерлар, одатда, мижоз топшириғига кўра ва унинг ҳисобига иш юритади, кафолат берувчи ҳисобига ўз номидан савдо битимлари тузиши ҳам мумкин. Воситачилик битимлари, асосан, Брокерлик идоралари, фирмалар ёки уларнинг филиаллари орқали расмийлаштирилади. Воситачилик қилгани учун томонларнинг келишувига кўра, биржа қўмитаси жорий этган такса (қатъий баҳо)га мувофиқ, олдисотдининг муайян фоиз миқдорида ҳақ — брокераж олади (одатда, брокер ҳақи амалга оширилган шартнома ёки битим қийматининг 0,25—3% ни ташкил қилади). Йирик брокерлик идоралари ҳаридорга қарз беришда банклар билан ҳамкорлик қилади, айрим ҳолларда ўзлари кредитор бўладилар, битимлар бажарилишига кафилликни ҳам ўз зиммаларига оладилар. Катта брокер гофброк ер деб аталади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |