Бромидлар — металлар ва металлмасларнинг бром билан ҳосил қилган бирикмалари, бромид кислота (НВг) тузлари. Металлмасларнинг бромидлари (мас, СВг4, СиБр4) молекуляр панжарали ва осон учувчан моддалардир. Ишқорий ва ишқориер металларнинг бромидлари сувда яхши эрийди; фақат кумуш бромид, қўрғошин бромид ва баъзи металларнинг бромидлари сувда ёмон эрийди. Калий, натрий Б. тиббиётда ва бромнинг бошқа бирикмаларини олишда, кумуш бромид фотографияда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил