Bronxit
Бронхит — о'пкада бронхлар (катта ва ўрта катталикдаги ҳаво йўллари) яллиғланиши. Бу йўтални келтириб чиқаради. Бронхит одатда бурун, қулоқ, томоқ ёки синусларда инфексия сифатида бошланади. Кейин инфексия бронхга тушади. Аломатлар орасида ё'тал, балг'ам, хириллаш, нафас қисилиши ва кўкрак оғриғи мавжуд. Бронхит :ўткир ёки сурункали бўлиши мумкин[1].
| Бронхит | |
|---|---|
|
| |
| Мутахассислик | Пулмонология |
| Асоратлари | йўтал, хириллаш, нафас қисилиши |
| Турлари | О'ткир, сурункали |
| Такрорланиши | О'ткир: йилига ~5% одамлар Сурункали: ~5% одамлар |
Ўткир бронхит
Ўткир бронхитда одатда уч ҳафта давом этадиган йўтал кузатилади[2], буни ко'крак қафасидаги шамоллаш деб ҳам аташ мумкин[3]. Ушбу касалликка чалинган инсонларнинг 90% дан кўпроғида касалликнинг асосий сабаби вирусли инфексиядир. Ушбу вируслар одамлар йўталганда ёки тўғридан-тўғри алоқа қилганда ҳаво орқали тарқалиши мумкин. Кам ҳолатларда эса Мйcопласма пнеумониаэ ёки Бордетелла пертуссис каби бактериал инфекциядан келиб чиқиши мумкин. Хавф омилларига тамаки тутуни, чанг ва бошқа ҳаво ифлосланиши киради. Ўткир бронхитни даволаш одатда дам олишни, парацетамол таблеткасини (асетаминофен) ва иситма учун қўлланиладиган стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дориларни (НСАИД) ўз ичига олади[4][5].
Сурункали бронхит
Сурункали бронхитда эса касалланган одам йўталганда балғам чиқаради ва бу жараён йилига уч ой ёки ундан кўпроқ вақт давом этиши мумкин[6]. Сурункали бронхит билан оғриган кўплаб одамларда сурункали обструктив ўпка касаллиги (КОАҲ) мавжуд[7]. Тамаки чекиш энг кенг тарқалган сабаб бўлиб, ҳавонинг ифлосланиши ва генетика каби бир қатор бошқа омиллар ҳам бироз рол ўйнайди. Сурункали бронхит нафас аъзоларининг энг кўп тарқалган касалликларидан ҳисобланади ва у кўпроқ эркакларда кузатилади.

Эозинофил бронхит
Эозинофил бронхит сурункали қуруқ йўтал бўлиб, эозинофиллар деб номланувчи оқ қон ҳужайралари сонининг кўпайиши билан тавсифланади. У рентген нурида нормал топилмага эга ва ҳаво оқими чекланмаган[8].
Аспергиллус бронхит
Аспергиллус бронхити — Аспергиллоз касалликлари спектридан бири бўлиб, бронхлар қўзиқорин инфексиясига дучор бўлади. Бу ўпка аспергиллозининг бошқа ҳолатларидан фарқ қилади, чунки у асосан иммунитети заиф одамларга таъсир қилади[9][10].
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Манбалар
- ↑ „Брончитис“. НҲЛБИ. Қаралди: 2019-йил 9-июн.
- ↑ Кин, С (1 Оcтобер 2016). "Аcуте Брончитис". Америcан Фамилй Пҳйсиcиан 94 (7): 560–565. ПМИД 27929206. ҳттпс://пубмед.нcби.нлм.ниҳ.гов/27929206/.
- ↑ „Антибиотиcс Арен'т Алwайс тҳе Ансwер“ (эн-ус). Cентерс фор Дисеасе Cонтрол анд Превентион (2017-йил 25-сентябр).
- ↑ Таcкетт, КЛ; Аткинс, А (Деcембер 2012). "Эвиденcе-басед аcуте брончитис тҳерапй". Жоурнал оф Пҳармаcй Праcтиcе 25 (6): 586–90. дои:10.1177/0897190012460826. ИССН 0897-1900. ПМИД 23076965.
- ↑ „Ҳоw Ис Брончитис Треатед?“ (2011-йил 4-август). 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-апрел.
- ↑ Андоза:Cите МеСҲ
- ↑ Реиллй, Жоҳн Ж.; Силверман, Эдwин К.; Шапиро, Стевен Д. „Чрониc Обструcтиве Пулмонарй Дисеасе“, . Ҳаррисон'с Принcиплес оф Интернал Медиcине, 18тҳ, МcГраw Ҳилл, 2011 — 2151–9-бет. ИСБН 978-0-07-174889-6.
- ↑ Лонго, Дан. Ҳаррисон'с Принcиплес оф Интернал Медиcине. МcГраw Ҳилл, 2012 — 284-бет. ИСБН 9780071748896.
- ↑ „Аспергиллус брончитис | Аспергиллус & Аспергиллосис Wебсите“. www.аспергиллус.орг.ук.
- ↑ Космидис, Чрис; Деннинг, Давид W. (1 Марч 2015). "Тҳе cлиниcал спеcтрум оф пулмонарй аспергиллосис" (эн). Тҳорах 70 (3): 270–277. дои:10.1136/тҳорахжнл-2014-206291. ПМИД 25354514. ҳттпс://тҳорах.бмж.cом/cонтент/70/3/270. Қаралди: 8 Новембер 2019.Бронхит]]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |