Broshantit
Брошантит (франсуз минералоги А. Брошан де Виле номидан) — минерал. Кимёвий формуласи Си4[(ОН6) [СО4]. Моноклин сингонияли. Призма, игнасимон кристаллар, доначалар ва юпқа парда ҳолида. Ранги яшил, тўқ яшил. Қаттиклиги 3,5—4. С. оғ. 3,84—4. Шишасимон ялтирайди. Б. мис конларининг нураш зонасида лимонит, серуссит, малахит ва бошқа минераллар билан бирга учрайди. Ўзбекистонда Қалмоққир, Саричўққи, Қўрғошинкон, Лашвас^Wв, Лочинхона полиметалл конларида учрайди. Б. конлари Россия Федерацияси (Урал тоғлари)да, Испания (РиоТинта), Италия (ЛаДучесса), АҚСҲ (Биоби)да топилган. Мис олинадиган руда.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |