Бройлер (инг. броилер, броил — оловда қовуриш) — тез етиладиган ва юқори сифатли гушт берадиган гўштдор жўжа. 6—9 ҳафта боқилиб тирик вазни 1,5—2 кг бўлганда суйилади. Гўшти юмшоқ, мазали. Бройлер гўштидан парҳез таомлар тайёрланади. Бройлер олиш учун жўжа қисқа муддатда етарли даражада семиртирилади. Бунинг учун оғир вазнли ва тез етиладиган „корниш“, „оқ плимутрок“, „Суссекс“, „нюгемпшир“ каби сергўшцертухум ва сергўшт зотли товуқ жўжаларидан, зотлараро ва линиялараро чатишишдан олинган дурагай жўжалардан фойдаланилади. Шунингдек ўрдак (8 ҳафталик), ғоз ва сесарка (12 ҳафталик), курка (19 ҳафталик) жўжаларини гўштга боқиш ҳам бройлер дейилади. Ўзбекистонда бройлер давлат наслчилик хўжаликларида, паррандачилик фабрикаларида етиштирилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил