Bruce Lee
Бруcе Леэ (талаффузи: Брус Ли; 李小龍; туғилган пайтидаги исми Леэ Жун-фан, 李振藩; 1940-йил 27-ноябр — 1973-йил 20-июл) — жанг санъати устаси. АҚШда сафарда юрган хитойлик театр актёрлари оиласида туғилган. 11 ёшидан Шаолин мактаби устаси Ип Мандан ушу, кунг фу сабоқларини олди. 17 ёшида Сан Франcисcога кетиб, ошпазлик қилди, унверситетга ўқишга кирди, кунг фу мактабини очди, яккакурашнинг житкундо деб аталган махсус йўналишига асос солди. 1965-йилда спорт машғулотлари асосида олинган филм унга шуҳрат келтирди, Ҳоллйwоодга таклиф этилди. „Катта босс“, „Шиддатли мушт“, „Аждаҳонинг чиқиши“, „Аждаҳо йўли“, „Аждаҳо билан олишув“ филмларида суратга тушди. Ўзи ҳам Ҳонг Конгда „Конкорд“ киностудиясини очиб, „Ўлим билан ўйнашиш“ филми устида иш бошлади. Оғир касалликка чалинган Леэ шифохонада яккакурашга бағишланган „Енгилмас мушт йўли“ китобини ёзиб тугатди. Соғайгач, филмнинг 20 дақиқасини суратга олишга улгурди. Ўлимига нотўғри қабул қилинган дори сабаб бўлган деган ташхис қўйилган (Сиэттле шаҳридаги қабристонга дафн қилинган).
| Бруcе Леэ | |
|---|---|
|
Леэ 1971-йилда | |
| Таваллуди |
Леэ Жун-фан (李振藩) 27-ноябр 1940-йил Сан Франcисcо, Калифорния, АҚШ |
| Вафоти |
20-июл 1973-йил (32 ёшда) Коwлоон Тонг, Британия Ҳонг Конги |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Wашингтон университети |
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | 1941–1973 |
| Турмуш ўртоғи |
Линда Эмерй (турм. 1964; ваф. 1973) |
| Болалари | Брандон ва Шаннон Леэ |
| Отаси | Леэ Ҳои-чуэн |
| Онаси | Граcе Ҳо |
| Веб-сайти | Бруcе Леэ Жамғармаси |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Манбалар
- ↑ „Ҳонг Конг Cинемагиc - Бруcе Леэ“. 2012-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-декабр.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Бруcе Леэга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |