Бруcе МcCандлесс ИИ (1937-йил 8-июн – 2017-йил 21-декабр) Америка Қўшма Штатлари денгиз флоти зобити ва авиатори, электротехника муҳандиси ва НАСА астронавти бўлган.

Бруcе МcCандлесс ИИ
Таваллуди
1937-йил 8-июн Бостон, Массачусетц, Америка Қўшма Штатлари
Вафоти 2017-йил 21-декабр (80 ёшда)
Касби Денгиз авиатори, муҳандис
Миллати америкалик
Космик карера
Даража Капитан, УСН
Космосдаги вақт
13 кун 0 соат 31 дақиқа
Танлаш 1966-йил НАСА 5-гуруҳи
Жами ЭВАс
2
Жами ЭВА вақти
12 соат 12 дақиқа
Миссиялар СТС-41-Б, СТС-31
Миссия белгиси
Истеъфо 1990-йил 31-август

Эрта ҳаёт ва таълим

Бруcе 1937-йил 8-июнда Массачусец штатининг Бостон шаҳрида туғилган[1]. АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг учинчи авлод офицери Бруcе МcCандлесснинг ўғли ва Wиллис W. Брадлейнинг набираси ҳисобланади, Унинг отаси ҳамда бобоси „Шон-шараф“ медали соҳиби бўлишган. У 1954-йилда Калифорниянинг Лонг-Беач шаҳридаги Вудро Вилсон номидаги катта ўрта мактабни тамомлаган[1].

1958-йилда у Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-денгиз академиясининг бакалавр даражасини олди[1]. Касбий фаолияти давомида у 1965-йилда Станфорд университетида электротехника бўйича магистр даражасини ва 1987-йилда Хюстон-Cлеар Лаке университетида МБА даражасини ҳам олган[1].

Бруcе МcCандлесс, 2009-йил феврал

Америка Қўшма Штатлари денгиз флоти

МcCандлесс Флорида штатидаги Пенсакола ва Техасдаги Кингсвилл денгиз ҳаво стансияларида денгиз ҳаво кучларини ўқитиш қўмондонлигида парвоз машғулотларини ўтади[1].

1960-йил март ойида у Америка Қўшма Штатлари денгиз авиатори этиб тайинланди. МcCандлесс Дуглас Ф4Д-1 қўниш машғулотлари ўташ учун Ки-Уэст денгиз ҳаво станциясига йўл олди[1].

1960-йил декабридан 1964-йил февралигача у Скйрай ва МcДоннелл Дуглас Ф-4Б Пҳантом ИИ самолётларида учувчи сифатида 102-қирувчи отрядга (ВФ-102) тайинланди[1].

1964-йил бошида уч ой давомида МcCандлесс Виргиниа штатидаги Океана денгиз ҳаво станциясида 43-ҳужум отрядида (ВА-43) асбоблар бўйича учиш ўқитувчиси сифатида фаолият олиб боргн. Сўнгра у Стенфорд университетидаги ҳарбий- денгиз заҳиралари офицерларини тайёрлаш корпусида электротехника бўйича магистратура бўлимида фаолият олиб борган[1].

Денгиз хизмати давомида у Лоcкҳеэд Т-33Б Шоотинг Стар, Нортҳроп Т-38А Талон, МcДоннелл Дуглас Ф-4Б Пҳантом ИИ, Дуглас Ф4Д Скйрай, Грумман Ф11Ф Тигер, Грумман Ф9Ф Cоугар, Лоcкҳеэд Т-1 ва Сеаcрафт самолётларида учиш маҳоратига эга бўлди[1].

У 5200 соатдан ортиқ парвоз вақтига эга бўлиб, шу жумладан реактив самолётларда 5000 соатни қайд этган[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 1,8 „Тҳе фирст ҳуман то маке ан унтетҳеред, фреэ флигҳт спаcеwалк“. Неw Мехиcо Мусеум оф Спаcе Ҳисторй. Қаралди: 23-декабр 2017-йил.
  2. ↑ „Бруcе МcCандлесс ИИ НАСА Биограпҳй“. НАСА (2017-йил декабр). Қаралди: 14-апрел 2021-йил.