Brusit

Брусит (америкалик минералог А. Брус номидан) — гидроксидлар кичик синфига мансуб минерал, кимёвий формуласи Мг(ОҲ)2. Магний қисман Ғег+ ёки Мп2+ (ферро ва манганобруситлар) билан алмашиши мумкин. Тригонал системада кристалланади, ранги оқ, яшил, кўк ва қўнғир (камданкам ҳаворанг). Гугурт қутисисимон, игнасимон кристаллар ва варақсимон, толасимон агрегатлар. Қаттиқлиги 2,5; с. оғ. 2,4. Толасимон брусит немалит деб аталади. Метаморфизмга учраган оҳактошлар ва доломитлар таркибидаги периклазни ўзгаришидан вужудга келади. Серпентинит массивлари ва мармарлашган доломит ва оҳактошларда учрайди. Магний олиш учун хом ашё, керамика ва қоғоз саноатида, ўтга чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Россия Федерацияси (Урал, Кавказ, Сибир), Қозоғистон, АҚСҲ, Канада, Италия ва бошқа жойларда конлари топилган. Ўзбекистонда Олмалиқ, Кумушкон, Суренота, Зирабулоқ, Қулжуқтов, Султон Увайс тоғларида учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |